Спорт | 08:04 / 10.06.2015
3237
1 дақиқада ўқилади

14 июнь куни "Сантьяго Бернабеу"да "Реал" ва "Ливерпуль" фахрийлари ўртасида ўйин ўтказилади

"Реал" ва "Ливерпуль" жамоалари фахрий футболчилар иштирокида хайрия ўйинини ўтказишга келишиб олди. Бу ҳақда мерсисайдликлар расмий сайтида маълум қилинган.

Хабарда ёзилишича, бу ўйин 14 июнь куни Мадриддаги "Сантьяго Бернабеу" ўйингоҳида ташкил қилинади.
Ўйинда "Реал" таркибида Кларенс Зеедорф, Зинедин Зидан, Роберто Карлос, Фернандо Морьентес, Эмилио Бутрагеньо, Клод Макелеле, Кристиан Карамбео, Франсиско Буйо, Педро Контрерас, Мичел Сальгадо, Франсиско Павон, Фернандо Санс, Мануэль Санчис, Сантьяго Солари, Хосе Амависка, Эдвин Конго, Роберто Рохас, Хесус Веласко, Иван Перес, Рафа Кортес каби собиқ футболчилар бўлиши айтилган.

"Ливерпуль" номидан эса ўйинда Жейми Каррагер, Луис Гарсия, Робби Фаулер, Стив Макманаман, Патрик Бергер, Владимир Шмицер, Майкл Оуэн ва бошқа футболчилар келиши амаълум қилинган.

Ўйинга 5, 10, 15 евро ва ундан юқориқоқ нархларда билетлар сотувга чиқарилган.