Жаҳон | 08:51 / 10.06.2015
5173
1 дақиқада ўқилади

"ИШИД" жангарилари Мисрнинг Синай яриморолидаги аэропортни ўққа тутишди

Мисрнинг Синай яриморолидаги аэропортда БМТнинг тинчликпарвар кучлари миссияси бўлиб турган вақтда бу ерга "Синай вилояти" гуруҳи томонидан ҳужум уюштирилган. Бу ҳақда Sputnik агентлиги хабар берди.

"Халқаро тинчликпарвар гуруҳи турган жой яқинига ракета зарбаси беришди. Бу ҳужум оқибатида ҳеч ким ҳалок бўлмади", дейилади хабарда.

Қайд этилишича, "Синай вилояти" гуруҳи жангарилари "ИШИД" учун қасам ичишган ва энди гуруҳ ташкилотнинг таркибий қисми ҳисобланади.