16:09 / 10.06.2015
2271

Жозе Моуриньо: Автобусни бошқариш учун ҳам яхши ҳайдовчи бўлиш керак

"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳимоявий футболни ифодалайдиган "автобус футболи" атамаси борасида фикрларини билдириб ўтди

"Энг аввало барча автобус ҳайдовчиларига ҳурматимни билдираман. Автобусни яхши бошқариш учун яхши ҳайдовчи бўлиш лозим. Автобусни тўхташ жойига қўйиш учун кимнингдир ёрдами керак бўлади. Шундай экан, "автобус ҳимояси" услубини қўллай оладиган мураббийлар ҳурматга лойиқ.

Футболда барчасини вазиятлар ҳал қилади. Биринчи дақиқадан охирига қадар бир хилда ўйнаш жуда қийин. Баъзан сен, баъзан эса рақиб ташаббусга эга бўлади. Шундай экан, бир ўйинни турлича олиб боришга мажбурсан. Бу эса осон эмас.

Худди шунингдек, автобус ҳайдовчиси ҳам машинасини тўғри бошқариш учун кўп машғулот ўташи керак. Футболда ҳам худди шундай. Баъзан футболилар роҳатланиб ўйнаш учун майдонга тушадилар, аммо ҳар доим ҳам бунинг уддасидан чиқа олишмайди. 

Бу йил "Челси" ҳамма нарсага тайёр эди. Биз автобусни ажойиб тарзда жойлаштириб, кучли футбол намойиш эта олдик. Бундай бўлмаганда эса, мағлубиятга учрадик. Ёдингизда бўлса "Эвертон"га қарши кечган баҳсда (6:3) биз автобусни ёмон жойлаштирдик ва учта гол ўтказиб юбордик", - дейди Моуриньо.

Top