Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 16:13 / 10.06.2015
3907
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонга қайтаётган 14 киши Қозоғистонда ушлаб қолинди
Жанубий Қозоғистон вилоятининг Сариоғоч туманидаги “Ўнгтуштик” минтақавий бошқармаси чегарачи отряди томонидан Ипак йўли аҳолижойи яқинида Ўзбекистоннинг ўз юртига қайтаётган 14 нафар фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизматига иқтибос келтирган ҳолда Zakon.kz сайти хабар бермоқда.
Таъкидланишича, қўлга олинганларнинг барчаси меҳнат муҳожирлари бўлган. Улар миграцион қонунчиликни бузгани боис маъмурий жавобгарликка тортилган.