07:07 / 10.06.2015
2382

«Ўзбекнефтгаз» жамоат транспортига ёқилғи етказиб бериш ҳажми қисқартирилгани ҳақидаги маълумотни рад этди

Охирги пайтларда баъзи интернет-нашрларда Тошкент шаҳри жамоат транспорти воситалари учун дизель ёқилғиси тақчиллиги ва унинг етказиб берилиш ҳажми 30 фоизга қисқаргани ҳақида маълумот пайдо бўлгани сабабли “Ўзбекнефтгаз” Миллий холдинг компанияси Тошкент шаҳри жамоат транспорти учун дизель ёқилғиси етказиб бериш ҳажмининг қисқартирилгани ҳақидаги маълумотни рад этди.

“Ўзнефтмаҳсулот” АЖ “Тошшаҳартрансхизмат” АЖга тегишли транспорт воситалари ва бошқа истеъмолчиларни нефть маҳсулотлари, шу жумладан дизель ёқилғиси билан тўхтовсиз ва чекловсиз таъминлаш учун етарлича ҳажмдаги нефть маҳсулотларига эгалигини маълум қилди.

Қайд этилишича, бугунги кунда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ корхоналарига ёқилғи етказиб бериш амалдаги шартномада кўрсатилган суммага мувофиқ қатъий тарзда амалга оширилмоқда.

Top