Жамият | 18:16 / 10.06.2015
2344
1 дақиқада ўқилади

Россия суди украиналик ҳарбий аёлнинг ҳибсда ушлаб туришда давом этади

Москва шаҳар суди украиналик ҳарбий хизматчи Надежда Савченконинг қамоқ муддатини яна бир бор узайтирди, деб хабар беради ТАСС агентлиги.
Суд қарорига биноан, у 30 сентябрга қадар назорат остида ушлаб турилади.
Илгарироқ Савченкога нисбатан қўзғатилган жиноят ишининг терговлари якунлангани хабар қилинган эди. У россиялик журналистлар Игорь Корнелюк ва Антон Волошинларнинг ҳалокатида айбланмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш