15:30 / 11.06.2015
2328

Германия ва Португалия ёшлар терма жамоалари чорак финалга йўл олди

Янги Зеландияда ўтаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида барча чорак финалчилар номи маълум бўлди.

11 июнь кунига белгиланган ўйинларда Ўзбекистон ёшларидан кейин, Германия, Португалия ва Бразилия терма жамоалари ҳам кейинги босқичга чиқишди.

Германия а Нигерия ўртасидаги нимчорак финал учрашувида германияликлар Ўзтуналининг 19-дақиқада киритган ягона голи эвазига ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди.

Германия U-20 – Нигерия U-20 1:0 (1:0)
Гол: 1:0 – 19 Ўзтунали.

Германия U-20 – Швэбе, Бауэр, Кемпф, Акпогума, Штендера (Дудзяк, 70), Премель, Ўзтунали, Мухтар, Брандт (Штефаняк, 76), Штарк, Вайгль.
Нигерия U-20 – Энахоло, Ндиди, Мустафа, Муса, Белло, Идову, Ифеаньи, Сокари (Нвакали, 80), Булбва, Годвин (Саксесс, 48), Авонийи.

Португалия эса мезбонларни мусобақадан чиқариб юборди. Янги Зеландия билан кечган учрашувнинг биринчи бўлимида Гуззу европаликларни олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлимда Холтхузен ҳисобни тенглаштирди. Асосий вақт тугашига 3 дақиқа қолганида Мартинш ғалаба тўпини киритди ва Португалия ёшлари чорак финалга чиқди.

Португалия U-20 – Янги Зеландия U-20 2:1 (1:0)
Голлар: 1:0 – 24 Гуззу, 1:1 – 65 Холтхузен, 2:1 – 87 Мартинш.

Португалия U-20 – Андре, Жоау Нунеш, Рафа, Рикишу, Дуарте, Гуззу (Эштрела, 79), Подставски, Лопеш, Гедеш (Родригеш, 68), Андре Силва, Мартинш.
Янги Зеландия U-20 – Цанев, Туилома, Уинн, Браун, Бразертон, Дайер, Хадсон-Вихонги, Руфер (Холтхузен, 62), Пэттерсон, Биллингсли (Стивенс, 76), Блэйк.
Огоҳлантириш: Дуарте (1).

Top