07:22 / 11.06.2015
2997

Интернетда Жеймс Бонд ҳақидаги "007: "Спектр" фильмининг янги трейлери пайдо бўлди

YouTube порталида Сэм Мендес томонидан суратга олинган Жеймс Бонд саргузаштлари ҳақидаги навбатдаги "007: "Спектр" фильмининг янги трейлери пайдо бўлди.

Ушбу 60 сониялик видеолавҳада бош қаҳрамоннинг қорли тоғдаги душманлари олдига бориши, бир неча тўқнашув саҳналари ҳамда Леу Сейду ижро этган қаҳрамон билан учрашган вазиятни кўриш мумкин.

Трейлерда шунингдек, портлашлар ва авариялар тасвирланган кўплаб кадрлар жойлаштирилган.

Фильмнинг илк трейлери шу йилнинг 28 мартида чиқарилганди.

Фильм Россия прокатига 2015 йилнинг 6 ноябрида чиқарилади.

Бонд саргузаштларининг навбатдаги 24-қисмида Бонд ўз ўтмишидан хабар олади. Бу хабар Бонднинг махфий ва ёвуз SPECTRE (Special Executive for Counter-intelligence, Terrorism, Revenge, and Extortion — Контрразведка, қасос ва тамагирлик бўйича махсус ташкилот) ташкилотига қарши курашишига туртки бўлади. Ушбу ташкилот агент 007 нинг “классик” фильмларида учрайди. Режиссёр янги фильм ундан олдин чиққан “007: “Скайфолл” координаталари” номли қисмининг тўғридан-тўғри давоми бўлмаслигини айтди. Фильмда ролларни Дэниэл Крэйг, Моника Беллуччи, Рэйф Файнс, Леа Сейду, Дэйв Батиста, Кристоф Вальц, Бен Уишоу, Наоми Харрис, Стефани Сигман, Эндрю Скотт ва бошқалар ижро этишган.

Top