15:44 / 11.06.2015
2042

ЖЧ-2015 турнирининг нимчорак финалида Бразилия ёшлари пенальтилар сериясида Уругвайни мағлуб этди

Янги Зеландияда ўтаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида барча чорак финалчилар номи маълум бўлди. Мали, Сенегал, Сербия, АҚШ, Ўзбекистон, Германия ва Португалия термаларидан кейин Бразилия ҳам бу рўйхатга қўшилди.

Бразилия ва Уругвай ўртасидаги нимчорак финал учрашуви ниҳоясига етди.

Учрашувнинг асосий вақтида ҳам, қўшимча вақтида ҳам ҳисоб очилмади. Пенальтилар сериясида бразилияликлар аниқроқ ҳаракат қилишди ва 5:4 ҳисобидаги устунликни қайд этишди.

ЖЧ U20. Нимчорак финал

Бразилия U-20 – Уругвай U-20 0:0 (0:0, 0:0, 0:0, 0:0, 5:4 -пенальтилар серияси)

Бразилия U-20 – Жан, Жоао Педро, Лукао, Жорже, Марлон, Данило, Жажа, Жудиван (Жан Карлос, 64), Маркос Гильерме (Перейра, 90), Бошилья (Малком, 113), Габриэл Жезус.
Уругвай U-20 – Гурусеага, Кабако, Суарес, Котуньо, Лемос, Арамбарри, Пойет, Перейро (Кастро, 83), Нандес, Акоста, Баэс (Амараль, 70).

Пенальтилар серияси
1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2, 3:3, 4:3, 4:4, 5:4.
Огоҳлантиришлар: Прейро (36), Данило (42), Лемос (60), Жоао Педро (89), Арамбарри (103).

Top