13:46 / 11.06.2015
1706

Ўзбекистонда гиёҳванд моддаларга ружу қўйганлар сони камайиб бормоқда

Ўзбекистонда олиб борилаётган аксилгиёҳвандлик сиёсати, аҳолига бу борада ёрдам кўрсатиш, тушунтириш ишлари олиб бориш борасида қабул қилинаётган чора-тадбирлар мамлакатда гиёҳванд моддаларга ружу қўйган шахслар сонининг камайиб боришига сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси гиёҳванд моддалар назорати миллий маркази келтирган маълумотлар гувоҳлик бермоқда.
“Охирги беш йил ичида бу кўрсаткич 20 фоизга тушди. Гиёҳвандлар ёш структурасида сезиларли силжишлар содир бўлди, 40 ёшгача бўлган одамларнинг улуши рўйхатларда камайди. Шунингдек, янги ружу қўювчилар, яъни гиёҳванд диагнози умрида биринчи бор қўйилганлар улуши камайди”, – деб изоҳ берди марказ қошидаги ахборотни таҳлил қилиш ва қайта ишлаш бўлими бошлиғи Х. Ирисметов.

Top