10:34 / 11.06.2015
10151

Ўзбекистонда "ИШИД"га одам ёллашда гумон қилинаётган аёл қўлга олинди

Май ойининг охирида Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида фуқаро Умида Қодирова ҳибсга олинган. Бу жиноий иш ҳақидаги ҳужжатли фильм Ўзбекистон телевидениеси орқали намойиш этилди.

Вилоят ИИБ вакили Ихтиёр Кабуловнинг сўзларига қараганда, Қодирова Чирчиқда ноқонуний равишда вояга етмаган қизлар учун диний мактаб очган. Кейинчалик аниқланишича, бу мактаб шунчаки “ниқоб” бўлиб, у орқали қизларни "ИШИД" сафларига қўшиш ишлари амалга оширилган. Қизларнинг аксарияти 13-14 ёшда бўлган.

Ушбу воқеалар маҳаллий аҳоли орасида қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.

Top