18:14 / 11.06.2015
2395

Пан Ги Мун Ўшда 2010 йилги тартибсизликлар қурбонларини хотирлайди

9 июнь куни БМТ бош котиби Пан Ги Мун Марказий Осиё бўйлаб турнесини бошлади. У дастлаб Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрига ташриф буюриб, "Сув ҳаёт учун" халқаро ҳаракатининг 10 йиллиги мақсадларини амалга ошириш якунлари бўйича ўтказилган халқаро конференцияда иштирок этди ва Эмомали Раҳмон билан учрашди.

10 июнда Пан Ги Мун Қозоғистонда бўлди ва у ерда дунёда ҳар йили анъанавий ўтказиладиган динлар бўйича давлат раҳбарлари иштирокидаги анжуманда қатнашди. Бош котиб Нурсултон Назарбоев ва бош вазир Карим Масимов ҳамда ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисов билан учрашиб, президентдан ал-Форобий номидаги Қозоқ миллий университетининг фахрий доктори рутбаси қабул қилиб олди.

11 июнь куни Пан Ги Мун Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрига борди ва Алмазбек Атамбаев билан учрашди. У Бишкекда бўлиб ўтадиган Қирғизистонда парламентаризмни ривожлантириш масалаларига бағишланган халқаро конференциянинг очилиш маросимида иштирок этади, кейин эса мамлакат раҳбари Алмазбек Атамбаев билан музокаралар олиб боради. У бош вазир Темир Сариев ҳамда парламент спикери Асилбек Жеэнбеков билан ҳам гаплашиб олади.

БМТ бош котиби Бишкекдан Ўшга ўтади ва бу ерда 2010 йилнинг июнида қирғиз ва ўзбеклар ўртасида содир бўлган низо туфайли ҳалок бўлган юзлаб кишиларни хотирлаш маросимида қатнашади.

Шундан сўнг унинг сафари Ўзбекистонга йўналади. 13 июнь куни эса Пан Ги Мун Туркманистонда бўлади.

Top