16:44 / 11.06.2015
4197

Қозоғистон бош прокурори болаларга нисбатан жинсий зўравонлик сабабларини тушунтирди

Қозоғистонда қонунийлик, тартиб-интизомни таъминлаш ва жиноятчиликка қарши кураш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилиши чоғида мамлакат бош прокурори Асқат Довулбоев кичик ёшдаги болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларининг келиб чиқишига сабаб бўлаётган асосий омилларга тўхталиб ўтди. Унинг фикрича, бунга ичкиликбозлик ва қуйи ижтимоий мақом туртки бўлмоқда.

“Бутун аҳоли, шу жумладан, болаларнинг ҳам ижтимоий тармоқларга чиқиш имкониятлари чекланмаган. Тармоқларда улар шу турдаги видеолавҳаларни кўради ёки тарқатади. Интернет уюшмасининг охирги ҳисоб-китобларига қараганда, Қозоғистонда болаларга нисбатан зўравонлик саҳналари акс этган порнографик материаллар кенг тарқалмоқда. Бошқа омиллардан бири ичкиликбозликдир. Бу турдаги жиноятларнинг аксарият қисми маст ҳолда содир этилади. Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига қараганда, биз Марказий Осиё давлатларида ичкиликбозлик бўйича биринчи ўринларда юрамиз. Кенг тарқалган омиллар сирасига яна оилаларнинг қуйи ижтимоий мақоми киради; бундай оилаларда тарбияланган болалар зўравонлик қурбонига айланиши мумкин”, – унинг сўзларини келтиради BNews.kz.

Top