Спорт | 09:15 / 12.06.2015
2264
1 дақиқада ўқилади

Маурицио Сарри «Наполи»нинг янги бош мураббийи этиб тайинланди

"Эмполи” жамоасининг собиқ бош мураббийи Маурицио Сарри “Наполи” клубини бошқарадиган бўлди. Бу ҳақида неаполликларнинг расмий сайтида хабар берилди.

“Наполи” Маурицио Сарри 2015/16-йилги мавсумда жамоа бош мураббийи бўлишини маълум қилади”, — дейилади расмий баёнотда.

Мураббийнинг неаполитанияликлар билан шартномаси “1+1” схемаси бўйича имзоланган.

Маълумот учун, бу мутахассис "Пескара", "Верона" ва "Перужжа" каби жамоаларда ишлаган, 2012 йилда "Эмполи" бошқарувига келиб, жамоани А серияга олиб чиққанди.