Жаҳон | 23:02 / 13.06.2015
2895
1 дақиқада ўқилади

Путин ва Эрдўған “Турк оқими”, “Аккуя” АЭСи қурилиши ва Украинадаги вазиятни муҳокама қилишди

Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тойиб Эрдўған Бокудаги музокаралар давомида “Турк оқими” газ қувури лойиҳаси, “Аккуя” АЭСи қурилиши, Украинадаги вазият ва бошқа масалаларни муҳокама қилишди. Бу ҳақда журналистларга Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Песковнинг айтишича, “Турк оқими” лойиҳаси “икки давлат ўртасидаги энергия суҳбати контекстида” муҳокама қилинди.

Шунингдек, музокараларда “Аккуя” АЭСи қурилиши ҳам батафсил муҳокама қилинди. “Катта миқёсдаги қурилишларда дуч келинадиган техник муаммолар муҳокама этилди”, деб айтди Песков.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш