11:21 / 13.06.2015
1610

Венгрия меҳнат муҳожирлари оқимини тўхтатиш учун Сербия билан чегарасини ёпмоқчи

Венгрия Сербия билан давлат чегараларини ёпиб қўйиш ниятини билдирди. Бунга жанубдан кўп миқдорда меҳнат муҳожирларининг кириб келиши сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда Agence France-Presse нашри хабар берган.

"Биз Венгрияга ишсизлар ва қочқинлар гуруҳларининг кенг кўламда жўнатилишини яхши ҳодиса деб билмаймиз. Улар Сербияда қолишлари керек деб ҳисоблаймиз", дейди Венгрия бош вазири Виктор Орбан.

Унинг қайд этишича, Сербия билан чегараларни бутунлай ёпиш ҳақидаги қарор кейинги ҳафтада қабул қилиниши кутилмоқда. Ўз навбатида июль ойининг биринчи ярмида Венгрия ва Сербия ҳукуматлари ўртасида қочқинлар масаласида муҳокама ўтказилиши айтилган.

Маълумот учун, Венгрия Шенген ҳудудига аъзо ҳисобланади, Сербия эса ЕИга аъзо бўлиш учун ҳаракатларини давом эттирмоқда.

Top