Жаҳон | 17:59 / 15.06.2015
3060
1 дақиқада ўқилади

Германиянинг Россиядан газ сотиб олиши 68 фоизга кўпайди

Жорий йилнинг май ойида Германия Россиянинг “Газпром” холдингидан газ сотиб олиш ҳажмларини 68 фоизга кўпайтирди. Бу ҳақда компания раҳбари Алексей Миллер Россия президенти Владимир Путин билан учрашув чоғида баёнот берди.
Маълум қилинишича, 2014 йили компания европалик истеъмолчиларга 146.605 млрд куб газ етказиб берган.
Миллернинг сўзларига қараганда, Россиянинг ичида ҳам маҳсулотга бўлган талаб ошиб бормоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш