15:03 / 15.06.2015
2059

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Пхеньянга жўнаб кетди

14 июнь оқшомида Миржалол Қосимов қўл остидаги Ўзбекистон терма жамоаси Пхеньянга учиб кетди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 16 июнь куни Пхеньянда Жаҳон чемпионати—2018 саралаш босқичи доирасида КХДРга қарши майдонга тушади.

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон терма жамоаси шу вақтга қадар КХДРга қарши ўйинларда мағлубиятга учрамаган. Ўзбекистон ва КХДР терма жамоалари шу вақтгача 6 бор тўқнаш келган ва Ўзбекистон 4 бор ғалаба қозонган. Яна икки ўйин эса дуранг натижа билан тугаган.

Top