10:39 / 15.06.2015
3299

Россия президенти маъмурияти раҳбари терма жамоанинг австрияликлар билан ўйинини мажруҳлар ўйинига қиёслади

Россия президенти маъмурияти раҳбари Сергей Иванов Россия терма жамоасининг австрияликлар билан ўйинини мажруҳлар ўйинига қиёслади.

“Бу мажруҳлик”, деб айтди Иванов журналистларнинг ўйин сифати ҳақидаги саволларига жавобан.

Россия футбол иттифоқи ижроия қўмитаси аъзоси Сергей Степашин ҳам россияликлар ўйинидан ҳафсаласи пир бўлганини айтди.

“Жамоамиз иккинчи таймда кўрсатган ўйинига озми-кўпми чидаса бўлади, бироқ бундай даражадаги жамоага ютқазиш ёмон аломат”, деб айтди Степашин.

Эслатиб ўтамиз, Россия термаси ўз майдонида гуруҳ пешқадами Австрияга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди ва гуруҳдан чиқиш имкониятларини кескин пасайтириб юборди.

Top