Жаҳон | 18:06 / 15.06.2015
2958
1 дақиқада ўқилади

Россияда Ми-8 вертолётлари двигателлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Россияда Ми-8 ва Ми-7 вертолётлари учун ВК-2500 двигателларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу ҳақда Бирлашган двигателсозлик корпорацияси бош директори Владислав Масалов баёнот берди.
РИА Новости агентлигининг эслатиб ўтишича, илгари бу двигателлар Украинада ишлаб чиқарилар эди.
“ВК-2500 двигателларини Россияда ишлаб чиқаришга ўтказиш амалга оширилди. Бугунги кунда россия кооперациясининг таркиби шакллантирилди. Биз аллақачон 10та двигатель тердик, улардан иккитаси буюртмачига синовдан ўтказиш учун топширилди. Синовлар март ойида якунланди”, – деди у Paris Air Show авиация ва коинот салонидаги чиқишида.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш