19:26 / 16.06.2015
2167

Amazon смартфонни қулоқ билан блокдан чиқариш функциясини ишлаб чиқмоқда

Amazon компанияси смартфонни фойдаланувчининг қулоқ шаклини сканер қилиш ёрдамида блокдан чиқаришнинг янги усулига патент олиш учун ариза топширди.

Айни пайтда телефонни PIN-код, қўл бармоқлари сканери ва кўз тўр пардаси ёрдамида (ZTE Grand S3 да қўлланган) ҳимоя қилиш усуллари мавжуд бўлиб, бироқ улар исталган одамга қўнғироққа жавоб беришга имкон беради. Amazon нинг патентига кўра, фойдаланувчини аниқлашнинг янги усулида кираётган қўнғироққа смартфонни қулоққа олиб келибгина жавоб бериш мумкин.

Amazonнинг идентификация қилиш усули қулоқнинг пайлари ва бурмалари қулоқнинг ҳар бир одамнинг ўзигагина хос бўлган ташқи кўринишини шакллантиришига асосланган ва қурилма эгасини аниқ индетификация қилиш имконини беради.

Top