Жаҳон | 09:37 / 16.06.2015
2746
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Европада F-22 Raptor қирувчиларини жойлаштириши мумкин

АҚШ Европа ҳудудида бешинчи авлод F-22 Raptor қирувчи самолётларини жойлаштириши мумкин.

The Wall Street Journal газетасининг хабар беришича, бу Россия таҳдиди билан боғлиқ бўлиши мумкин.

“Менимча, энг катта таҳдид Россияда содир бўлаётган воқеалардир. Шу сабабдан мен бу ердаман”, – деди Дебора Ли Жеймс, АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари вазири Ле-Буржда ўтказилган 51-Халқаро аэрокосмик салондаги чиқишида.

Вазирнинг таъкидлашича, Қримнинг аннексиясидан сўнг Россия ҳарбий самолётлари тез-тез Европа давлатлари чегаралари олдида пайдо бўла бошлади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш