06:38 / 16.06.2015
3673

Ўзбекистон Президенти ХОҚ медали ва ООК мукофотини қабул қилиб олди

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 15 июнь куни Оқсаройда Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах ва Осиё миллий олимпия қўмиталари ассоциацияси ва Осиё олимпия кенгаши президенти Шайх Аҳмад ал-Фаҳад ал-Сабоҳни қабул қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда

Ислом Каримов меҳмонларни қутлар экан, Ўзбекистон билан Халқаро олимпия қўмитаси ва Осиё олимпия кенгаши ўртасидаги ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётганини таъкидлади. 

Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах тинчлик-осойишталик, иқтисодий-ижтимоий тараққиёт, таълим ва ёшлар масаласига эътибор спорт ривожида муҳим аҳамият касб этишини, ана шундай муҳит ва шароит туфайли Ўзбекистонда спорт жадал ривожланиб бораётганини алоҳида қайд қилди. 

Учрашувда Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортнинг ташкилий асослари такомиллаштирилгани, жисмоний-соғломлаштириш машғулотлари аҳоли ўртасида кенг оммалашгани, соҳани молиялаштириш, кадрлар тайёрлаш ва мутахассислар малакасини ошириш тизими юксалгани, моддий-техник база мустаҳкамлангани эътироф этилди.

Учрашувда Ўзбекистон Президентига спортни ва олимпия ҳаракатини ривожлантиришдаги буюк хизматлари учун Халқаро олимпия қўмитасининг медали, шунингдек, Ўзбекистонда ва Осиёда футболни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун Осиё олимпия кенгашининг мукофоти топширилди.

Top