15:21 / 16.06.2015
4996

Ўзбекистон терма жамоаси сафарда КХДРга 2:4 ҳисобида мағлуб бўлди

16 июнь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2018 йилги жаҳон чемпионати учун саралаш учрашуви доирасида Шимолий Корея термаси билан учрашув ўтказди.

Бу ўйин тегишли сабабларга кўра, эфирга узатилмади ва баъзи тафсилотлар УФФнинг расмий твиттер аккаунти орқали маълум қилиб борилди.

Маълум қилинишича, ўйин 50 минг томошабинни ўзида сиғдира оладиган "Ким Ил Сунг" ўйингоҳида ўз вақтида, Тошкент вақти билан соат 13:00да бошланган. Пхеньянда ҳаво ҳарорати 29 даражани ташкил этган.

Кейинги хабарларда ўйиннинг биринчи таймида ўзбекистонликлар ўз дарвозасидан 4та гол ўтказиб юборгани айтилади.

Иккинчи тайм вақтида эса, биринчи таймнинг 36-дақиқасигача ҳисоб 4:0 кўринишига келгани, учинчи голдан кейин, терма жамоага энди жалб қилинган Икром Алибоев алмаштириб ташлангани айтилган.

Ўйин тугаган вақтда эса, якуний натижа 4:2 бўлгани, иккинчи тайм вақтида Игор Сергеев ҳамда Сардор Рашидов 53 ва 79 дақиқаларда ҳисобни қисқартирувчи голларга муаллифлик қилишгани аён бўлди.

Қайд этиш жоизки, ўйиннинг 82 дақиқасида Азиз Ҳайдаров қизил карточка олиб, майдонни тарк этган.

ЖЧ-2018 саралаш. 2-босқич, "Н" гуруҳи

КХДР - ЎЗБЕКИСТОН - 4:2.
Голлар: Пак Рйон (4), Жан Чол (16), Ро Су (34), Ри Хйок Чол (36) — Игорь Сергеев (53), Сардор Рашидов (79)
Огоҳлантиришлар: Азизбек Ҳайдаров (44)
Четлатиш: Азизбек Ҳайдаров (82) 
КХДР: 1.Ри Мёнг Гук (С), 3.Жанг Кук Чол, 6.Канг Кук Чол., 7.Ри Хёк Чол, 9.Пак Кванг Рёнг, 13.Сим Хён Жин, 15.Ри Йонг Чол, 16.Ро Хак Су, 17.Со Хён Ук, 22.Ри Йонг Жик, 23.Ри Чол Мёнг.

Захира: 21.Ан Тэ Сонг, 2.Ким С.Г., 4.Ри Санг Чол, 5.Хан Сонг Хёк, 8.Ким Й.Г., 10.Ан Бёнг Жун, 11.Жонг Ил Гван, 12.Жон Кванг Ик, 14.Со Кёнг Жин, 18.Ри Кванг Ил, 19.Хонг Кум Сонг, 20.Жанг С.Х.

Ўзбекистон: 12.Игнатий Нестеров, 3.Шавкат Муллажонов, 5.Анзур Исмоилов, 7.Азиз Ҳайдаров, 8.Икром Алибоев (Баҳодир Насимов 34), 9.Одил Аҳмедов, 11.Игорь Сергеев, 14.Шуҳрат Муҳаммадиев, 15.Сардор Рашидов, 17.Санжар Турсунов, 19.Виталий Денисов

Захира: 1.Элдор Суюнов, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Егор Кримец, 6.Баҳодир Насимов, 10.Жасур Ҳасанов, 13.Лутфулла Тўраев, 16.Санжар Шоаҳмедов, 18.Фозил Мусаев, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 21.Акбар Тўраев, 22.Шоҳрух Гадоев, 23.Фаррух Сайфиев
Бош ҳакам: Моҳд Амирул Изван бин Ёқуб (Малайзия)


Top