11:54 / 16.06.2015
4058

Тошкент метросидаги Ҳамза ва Ҳабиб Абдуллаев номли бекатлар номи янгилангани расман маълум қилинди

Тошкент метросидаги 2 бекат номи ўзгаргани ҳақида расман маълумот тарқатилди.

Tошкент шаҳри ҳокимлигининг ахборот хизмати (toshkent.uz) сайтидаги "Пойтахт янгиликлари" рукнида "Янги номлар" номли хабар қўйилди ва унда шаҳар метросидаги Ҳамза ва Ҳабиб Абдуллаев номли бекатлар номи янгилангани маълум қилинди.

"Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2015 йил 16 июндаги 547-сонли қарори билан шаҳримизнинг айрим  метро бекатлари номлари  тартибга келтирилди.

Ушбу қарорга биноан  Ҳамза номли метро бекати номи - Новза метро бекати, Ҳабиб Абдуллаев номли метро бекати номи - Шаҳристон метро бекати деб ўзгартирилди", дейилади хабарда.

Бироз олдинроқ, 15 июнь куни шаҳар метросидаги вагонларга осилган метро хариталарида икки бекат номи ўзгаргани қайд этилгани ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, ҳозир «Новза»га ўзгартирилган «Ҳамза» бекати метронинг «Чилонзор» йўлида номи ўзгармаган беш бекатдан бири эди. Қолган етти бекат номи 1991 йилдан кейин ўзгартирилган.

Top