18:48 / 16.06.2015
5322

Тошкент вилоятида "Йил имоми" аниқланди

Июнь ойининг ўн учинчи куни Зангиота туманидаги “Мирхалил ҳожи ота” жоме масжидида “Йил имоми – 2015” кўрик танловининг Тошкент вилоят босқичи бўлиб ўтди. Танлов низомига мувофиқ, қатнашчиларнинг илмий савияси, дунёқараши, бугунги кунда олиб бораётган фаолияти ва республикамиз ОАВларидаги иштироклари ва барча жиҳатлари ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилди.

Иштирокчилар белгиланган саволларга жавоблар қайтаришди. Танлов ҳар томонлама юқори савияда ўтказилди ва якуний натижалар қайдномаси қуйидагиларни ташкил этди:
Бекобод тумани “Чаноқ” жоме масжиди имом-хатиби Ёқуб Бухорбоев биринчи ўринни эгаллади. Зангиота тумани “Фатҳ” жоме масжиди имом-хатиби Баҳодир Раҳматуллаев иккинчи, Пискент тумани “Собирхон ота” жоме масжиди имом-хатиби Суннатилла Эрназаров учинчи ўринга лойиқ деб топилиб, диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Биринчи ўринни олган Ёқуб Бухорбоев танловда Республика босқичига йўлланма олди.

Манба: Muslim.uz / Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлими.

Top