17:58 / 16.06.2015
1782

Виталий Мутко РФИ президентлиги учун ўзини сайлашлари эҳтимоли юқорилигини таъкидлади

Россия спорт вазири Виталий Мутко Россия футбол Иттифоқи (РФИ) президентлиги учун сайловларда ўзининг номзоди илгари сурилиши эҳтимоли юқорилигини қайд этди, деб ёзади ТАСС.

«Олдинга қараб югуриб кетмоқчи эмасман, аммо бу катта эҳтимол», дея ўзининг РФИ президенти бўлиши мумкинлиги ҳақидаги саволга муносабат билдирди вазир.

Маълумот ўрнида таъкидлаб ўтиш жоиз, РФИ президенти сифатида ишлаб келган Николай Толстих 31 май куни муддатидан олдин ўз лавозимидан четлатилганди. Янги раҳбар учун сайловлар сентябрь ойида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Унинг аниқ муддати қачон бўлиши 2 июнь куни Ижроқўм йиғилишида аниқ бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Мутко бунга қадар 2005-2009 йилларда РФИ президенти сифатида фаолият олиб борганди.

Top