Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилия полицияси Рио-де-Жанейронинг энг йирик жиноий гуруҳини бартараф этди
Бразилия полицияси катта миқёсда ўтказилган махсус операция давомида Рио-де-Жанейро штатидаги энг йирик жиноий гуруҳининг 26 аъзосини қўлга олди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Қўлга олинган жиноятчилар қурол-аслаҳа ва гиёҳванд моддалар сотишда айбланмоқда. Полиция маълумотларига кўра, гуруҳ ўз фаолиятидан ҳар ойда 2,5 млн доллар даромад олган.
Операцияда ҳуқуқ-тартибот муассасаларининг 400га яқин ходими иштирок этди.
Жиноятчилар фаолияти охирги 8 ой давомида тергов қилиб борилган.
Аввалроқ Бразилияда 30 йилдан бери қонундан қочиб юрган Италиянинг “Янги Каморра” жиноий гуруҳининг собиқ етакчиси Паскуале Скотти қўлга олингани маълум қилинганди.