Sony компанияси ўзининг бепул медиаплеер иловасини тақдим этди. Илова энг оммабоп форматдаги аудио ҳамда видеоларни қўллаб-қувватлайди.
Ҳажми 20 МБни ташкил қиладиган иловани PlayStation Store’дан юклаб олиш мумкин бўлади. “Media Player” MKV, AVI, MP4 ва MPEG-2 TS форматдаги видео, MP3 ҳамда AAC форматидаги аудио, шунингдек, JPEG, BMP ва PNG форматидаги суратларни қўллаб-қувватлайди. Бундан ташқари, аудиофайлларни ўйин ўйнаётган вақтда ҳам тинглаш имкони мавжуд.
“Media Player” локал тармоқдаги хотира, USB-порт ҳамда қаттиқ дискдаги файлларни ижро этиши мумкин.