Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕХҲТ Ўзбекистон юристлари ва ҳуқуқий таълим тизими ҳақида фикр билдирди
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Ўзбекистоннинг юристлар малакасини ошириш борасида олиб бораётган халқаро ҳамкорлиги натижаларига бағишланган ҳисобот эълон қилди. У Тошкентда бўлиб ўтган “Суд кадрларини қайта тайёрлаш ва квалификациясини ошириш тизимини такомиллаштириш: халқаро амалиёт ва Ўзбекистон тажрибаси” мавзусидаги халқаро конференция натижаларига асосланади.
Ҳужжатда таъкидланишича, Ўзбекистонда самарали суд-ҳуқуқ тизими яратилган бўлиб, қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимояси таъминланмоқда. Суд тизими мустаҳкамланиб бораётгани айтиб ўтилди.
Шунингдек, мамлакатда ҳуқуқий таълимни ривожлантириш борасида чора-тадбирлар амалга оширилаётгани қайд этиб ўтилди.