Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 11:40 / 18.06.2015
1414
1 дақиқада ўқилади
Жанубий Каролинадаги черковда номаълум шахс 8 кишини отиб ташлади
АҚШнинг Жанубий Каролина штатидаги афроамерикаликлар черковида номаълум оқ танли шахс томонидан 8 киши отиб ташланди, деб хабар бермоқда The State портали.
Воқеа Чарлстон шаҳрида юз берди. Полиция кулранг свитер ва кўк жинси шимда бўлган 21 ёшли чамасидаги оқ танли шахсни қидирмоқда.
Хабар берилишича, воқеа жойида 6та тиббий ёрдам машинаси ишламоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш