Ўзбекистон | 22:40 / 18.06.2015
4866
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда дам олиш кунлари иссиқ келиши кутилмоқда

Об-ҳаво мутахасисслари прогнозларига кўра, келаётган дам олиш кунлари Тошкентда ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида одатдагидан иссиқ келиши кутилмоқда, кам миқдорда ёғингарчилик эҳтимоли бор.
Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази маълумотларига кўра, 20-22 июнь кунлари юртимизнинг баъзи вилоятларида ҳаво ҳарорати 43 градусгача кўтарилади. Ҳаво оз миқдорда, ёғингарчиликсиз булутли бўлиши кутилмоқда.
Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кундузи 38-43 градусгача, Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида эса 35-40 градусгача кўтарилади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз салқинроқ келади, кундузи ҳарорат 34-39 градус бўлади. Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳарорат кечаси 12-17, кундузи 25-30 градус атрофида бўлади.