Жаҳон | 23:58 / 18.06.2015
2271
1 дақиқада ўқилади

Путин сентябрда Хитойга боришини тасдиқлади

Россия президенти Владимир Путин сентябрда Хитойга бориш режаси борлигини тасдиқлади, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

“Май ойида биз дўстимиз – жаноб Си Цзиньпинни кутиб олдик. Яқинда, 15 июнда унинг туғилгани куни бўлди, унга менинг энг эзгу тилакларимни етказинг. Биз Уфада 8-10 июлда БРИКС ва ШҲТ саммитлари доирасида учрашишимиз белгиланган. Ва аввал келишганимиздек, мен Пекинга 3 сентябрда ташриф буюрмоқчиман”, деб айтди Путин Хитой бош вазири биринчи ўринбосари билан бўлган учрашувда.

Путин Россия-Хитой ҳамкорлиги барча йўналишлар бўйича фаол ривожланаётгани айтди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш