17:08 / 18.06.2015
3261

Саудия Арабистони қироли Россияга ташриф буюриши мумкин

Яқин орада Саудия Арабистони қироли Россияга ташриф буюриши мумкин. Бу ҳақда Петербургдаги иқтисодий форумга ташриф буюрган нуфузли меҳмонлардан бирига суянган ҳолда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.
Пайшанба кунига Россия президенти Владимир Путиннинг Саудия Арабистони мудофаа вазири, иккинчи валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон билан икки томонлама учрашуви белгиланган. Учрашув чоғида қиролнинг ташрифи масаласи кўриб чиқилиши мумкин.

Top