19:56 / 19.06.2015
4794

Ўзбекистонлик энг яхши Қуръон ҳофизлари Россия ва АҚШга таклиф қилинди

Ўзбекистонлик энг яхши Қуръон ҳофизлари муқаддас Рамазон ойи амалларида иштирок этиш учун Россия ва АҚШга таклиф қилинди.

Ўзбекистон дин ишлари қўмитаси матбуот хизмати маълум қилганидек, ўзбекистонлик Қуръон ҳофизлари Россия ва АҚШдан тушган илтимосга биноан Рамазон ойи амали – Хатмул-Қуръонни адо этгани бу давлатларга юборилдилар.

Ўтган йили Ўзбекистондан энг яхши Қуръон билимдонлари Рамазон ойи амалларини адо этиш учун Россия, АҚШ ва Украинага юборилган эдилар. Ўзбекистон вакиллари Қуръони Каримга бағишланган халқаро ҳофизлар танловларида бир неча бор ғолибликни қўлга киритганлар.

Айни пайтда Ўзбекистонда 2039 та жомеъ масжиди фаолият юритиб ҳамда мамлакатимизнинг 90 фоизини ташкил этадиган барча мусулмонларни қамраб олади. Шу билан бирга, Ўзбекистонда 159 та насроний ташкилот, 8 та яҳудий обшина, 6 та бахай, битта кришнавийлар жамияти ва битта буддавийлар ибодатхонаси ҳам ўз фаолиятини амалга оширади.

Top