Жамият | 16:26 / 19.06.2015
2223
1 дақиқада ўқилади

Петербургда одам савдосида айбланаётган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Петербург полицияси ходимлари Ўзбекистонда одам савдосида айбланиб қидирилаётган одамни қўлга олди. Бу ҳақда маҳаллий матбуот орқали маълум бўлди.
Айтилишича, 28 ёшли жиноятчи асли фарғоналикдир. У Ўзбекистоннинг ўзида ҳам қидирувга берилган. Айни пайтда уни Ўзбекистоннинг тегишли органларига топшириш масаласи кўриб чиқилмоқда.