Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 09:35 / 20.06.2015
3920
1 дақиқада ўқилади
Путин: Россия келажакда G8га қайтади
Россия, Канаданинг эътирозига қарамай, келажакда G8 гуруҳига яна қайтади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин баёнот берди.
Илгарироқ Канада бош вазири Стивен Харпер Россияга қарши янги санкциялар жорий этишга тайёр эканлигини билдирганди.
“Мен ҳеч кимни хафа қилмоқчи эмасман, лекин, агар АҚШ Россия G8га қайтиши керак деса, бош вазир ўз фикрини ўзгартиради”, – Путиннинг сўзларини келтиради РИА Новости.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш