Жаҳон | 17:30 / 21.06.2015
6688
1 дақиқада ўқилади

Маккейн: Россия – мамлакат ниқоби остидаги бензин қуйиш шохобчаси

Сенатор Жон Маккейн Украинага сафари чоғида қилган чиқишида Россияни бензин қуйиш шохобчасига ўхшатди. “Укринформ” агентлигининг хабар беришича, Маккейн ушбу мамлакатнинг нефть нархини туширишдаги ролини муносиб баҳолаган.
“Мен кўп бора айтганман, Россия – мамлакат ниқоби остидаги бензин қўйиш шохобчаси, шу боис санкциялар унга салбий таъсир кўрсатади. Путин учун энг оғир зарба нефть нархларининг тушиши бўлди, бунинг учун биз Саудия Арабистонига миннатдорчилик билдирамиз”, – деди Маккейн.