17:34 / 21.06.2015
2174

Ўзбекистон Олий лигасининг 13-тури якунланди

Футбол бўйича Ўзбекистон Олий лигаси 13-турининг сўнгги икки ўйини бўлиб ўтди.
Ҳар икки учрашувда ҳам мезбонлар мағлубиятга учради. "Локомотив" сафарда "Шўртан"ни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, "Бунёдкор" "Андижон" устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
"Локомотив" биринчи бўлимда фақат битта гол кирита олди. Темурхўжа Абдуҳолиқов 38 дақиқада ҳисобни очди. Аммо иккинчи бўлимда "Шўртан" мутлақо иродасиз ўйин намойиш қилди ва ўз дарвозасидан яна учта гол ўтказиб юборди.
"Андижон" - "Бунёдкор" ўйинида эса Сато Минори 37 дақиқада гол киритгач, сўнгги дақиқаларга қадар ҳисоб ўзгармай турди. Фақат қўшиб берилган дақиқаларда Достонбек Ҳамдамов жамоасининг иккинчи голини киритди.

Top