12:20 / 22.06.2015
1502

"Милан" Кавани учун 50 млн евролик таклиф тайёрламоқда

"Милан" "Порту" ҳужумчиси Жексон Мартинесни харид қилиш борасидаги уринишлари муваффақиятсизликка учраганидан кейин, ҳужум чизиғини кучайтириши мумкин бўлган бошқа номзодларни кўриб чиқаяпти.

Corriere dello Sport нашрида ёзилишича, "россонерилар" уругвайлик Эдинсон Кавани учун "ПСЖ" жамоасига 50 млн евро тўлашга тайёрлигини билдирган.

Қайд этилишича, 28 ёшли ушбу ҳужумчининг трансфери амалга ошадиган бўлса, Синиша Михайлович кейинги мавсумда 4-3-1-2 схемаси ўрнига асосан 4-2-3-1 схемасини қўллаши мумкин бўлади.

Top