18:07 / 23.06.2015
2716

Европа ўйинларида беларуслик самбочи жароҳат олган рақибини елкасига ортган ҳолда гиламни тарк этишига ёрдам берди

Бокуда бўлиб ўтаётган Европа ўйинларида ҳақиқий Олимпия ўйинлари руҳияти ҳукм сурмоқда.

Самбо бўйича финал учрашувида беларуслик самбочи Степан Попов ўзининг мағлуб бўлган ҳамда оёғидан жароҳат олган рақиби – озарбойжонлик Ислом Қосимовга гиламни тарк этишига ёрдам берди.

Попов уни елкасига ортганча ташқарига олиб чиқиб кетди.

Top