Ўзбекистон | 18:12 / 23.06.2015
2608
1 дақиқада ўқилади

Фарғона туманида 5,6 км йўлга асфальт-бетон қоплама ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда

Фарғона вилоятида транспорт-коммуникация тизимини ривожлантириш, айниқса, қишлоқ жойларда ижтимоий-иқтисодий инфратузилмани замон талаблари асосида барпо этиш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда

Фарғона тумани йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш-фойдаланиш корхонаси йўлсозлари 5,6 километр узунликдаги ички йўлга асфальт-бетон қоплама ётқизиш ишларини сифатли бажармоқда. Шунингдек, ҳудудни вилоят маркази билан боғлайдиган автомобиль йўлининг 3,6 километр қисми сифатли реконструкциядан чиқарилмоқда.