Жамият | 16:38 / 23.06.2015
1574
1 дақиқада ўқилади

Латвиялик машҳур саксофончилар квартети Тошкентда концерт беради

30 июнь куни Тошкент Давлат консерваториясининг Катта залида "Рига саксофончилари квартети" чолғучилар гуруҳининг концерти бўлиб ўтади.

Квартет шунингдек, мактаб, черков ва очиқ майдонларда ҳам чиқишлар қилиши режалаштирилган. Маҳоратли ижроси туфайли, "Рига саксофончилари квартети" омма ва мусиқий танқидчиларнинг эътиборига тушди, деб хабар беради Жаҳон АА.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш