Жамият | 09:24 / 23.06.2015
6393
1 дақиқада ўқилади

Олтиариқ буюм бозори ёниб кетди

22 июнга ўтар кечаси Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани марказидаги буюм бозорида ёнғин рўй берган.

Гувоҳлардан бирининг хабар беришича, асосан кийим-кечак бозори ҳисобланган бу савдо маркази "ёниб адо бўлган".

Маълум қилинишича, ушбу ҳодиса натижасида ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганлар йўқ.

Айни вақтда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.