Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 18:18 / 23.06.2015
2078
1 дақиқада ўқилади
Остонада Мексика элчихонаси очилади
2015 йили Қозоғистон пойтахтида Мексика элчихонаси очилади. Бу ҳақда Остона ҳокимияти вакиллари маълум қилди.
Шу йилнинг кузида президент Нурсултон Назарбоев Мексикага ташриф буюриши мумкинлиги ҳақида ахборот берилган эди. Таъкидланишича, ушбу ташриф доирасида элчихона очиш масаласи ҳам кўриб чиқилади.
Бугун қозоғистонликлар Мексикага туристик виза олиш учун давлатнинг Москвадаги ваколатхонасига мурожаат қилишга мажбур бўлмоқда. Остонада элчихонанинг очилиши ушбу муаммони ҳал қилишга қаратилади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш