Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 14:50 / 23.06.2015
2639
1 дақиқада ўқилади
Рэпер Дидди 50 минг доллар эвазига ҳибсдан озод этилди
Таниқли америкалик рэпер П. Дидди (асл исми – Шон Комбс) ўғлининг мураббийи билан жанжаллашгани учун қамоққа олинган эди. AP агентлигининг хабар беришича, бир неча соатдан сўнг у 50 минг доллар товон пули эвазига чиқариб юборилган.
Комбс Калифорния университети ҳудудида қўлга олинган. 45 ёшли мусиқачи ўғлининг америкача футбол бўйича мураббийи билан талашиб қолиб, унга қадоқтош билан ҳужум қилган. Жанжалда ҳеч кимга зарар етмаган.