Ўзбекистон | 20:39 / 24.06.2015
3060
1 дақиқада ўқилади

25-27 июнь кунлари Ўзбекистонда ёмғирлар кузатилади

25-27 июнь кунлари Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида ёғингарчилик ва момақалдироқ кузатилади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.
Эртага Тошкентда қисқа муддатли ёғингарчилик кузатилади. Шамол тезлиги 5-10 м/с, 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати тунда +19-21, эрталаб +33-35.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кузатилади, сел келиш хавфи бор. Тунда ҳаво ҳарорати +12-17, кундузи +20-25 даража иссиқ.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш