Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 20:32 / 24.06.2015
1767
1 дақиқада ўқилади
Арманистон президенти Европа халқ партияси саммитида чиқиш қилади
Арманистон президенти Серж Саргсян чоршанба куни ишчи сафар билан Бельгияга йўл олади. Ҳукумат матбуот хизматининг маълум қилишича, у Европа халқ партияси саммитида чиқиш қилади.
ЕХП Европанинг энг йирик партияларидан бири бўлиб, Европа Иттифоқининг барча сиёсий институтларида ўз вакилларига эга.
Арманистон уч партияси – Республикачилар партияси, “Оринац еркир” ва “Мерос” 2012 йил 10 сентябрда ЕХП қошида кузатувчилар мақомига эга бўлди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш