14:54 / 24.06.2015
2787

Фирминонинг трансфери бундеслига тарихидаги рекорд натижани қайд этди

“Хоффенхайм” футболчиси Роберто Фирминонинг “Ливерпул”га трансфери бундеслигада рекорд ўрнатди.

Bild берган хабарга кўра, “Ливерпуль” футболчи учун 41 млн евро тўлайди. Бу маълумот тасдиқланса, ушбу трансфер бундеслига тарихидаги энг қиммат натижа бўлади.

Бундеслига жамоалари иштирокидаги энг қиммат 5та трансфер қуйидагилар:

1. Роберто Фирмино (“Хоффенхайм” – “Ливерпуль”) – 41 миллион евро

2. Хави Мартинес  “Атлетико Мадрид” – “Бавария”) – 40 млн

3. Эдин Джеко (“Вольфсбург” – “Манчестер Сити”) – 37,5 млн

4. Марио Гетце (“Боруссия Дортмунд” – “Бавария”) – 37 млн

5. Андре Шюррле (“Челси” – “Вольфсбург”) – 32 млн.

Эслатиб ўтамиз, келишув Америка кубоги тугаганидан сўнг, футболчи “Ливерпул”да тиббий кўрикдан ўтгач бутунлай расмийлаштирилади. 

Top