Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 12:57 / 24.06.2015
2533
1 дақиқада ўқилади
Лусио Ҳиндистоннинг "Гоа" жамоасига ўтди
Машҳур бразилиялик футболчи Лусио Ҳиндистоннинг “Гоа” жамоасига ўтди.
Клуб ўз твиттерида 37 ёшли ҳимоячининг жамоа таркибига ўтгани ҳақида маълум қилди.
Футболчи ўзининг аввалги жамоаси “Палмейрас” таркибида ўтган йилги мавсумда 25 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлган.
Маълумот учун, Бразилия терма жамоаси таркибида Лусио 2002 йилда жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. Шунингдек, терма жамоа таркибида 107 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасига 4 та гол киритган.